Божхона кодекси

159-modda. Чет эллик жисмоний шахслар томонидан транспорт воситасини нотижорат мақсадларда вақтинча олиб кириш шартлари

(159-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Чет эллик жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда вақтинча олиб кирилган транспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим. Бунда транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йиғимни тўлаган ҳолда юқорида кўрсатилган муддатдан ортиқроқ муддатга вақтинча олиб киришга йўл қўйилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатни ҳисоблаш транспорт воситасини вақтинча олиб кириш расмийлаштирилган кундан эътиборан бошланади. Йиғим ундирилгунига қадар транспорт воситаси божхона органлари томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақланиши лозим. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган йиғим қуйидаги ҳолларда тўланмайди: божхона органлари томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун; агар вақтинча олиб кирилган транспорт воситаси хатланган, мусодара қилинган, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.