Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситалари билан бирга олиб чиқиладиган ва улар билан қайтариб олиб кириш учун мўлжалланган, юкларни ортиш, тушириш, уларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялаш ускуналари, транспорт воситаларидан алоҳида фойдаланиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигидан қатъи назар, вақтинча олиб чиқилган тақдирда улар божхона тўловлари тўлашдан озод этилиши лозим.
Тижорат мақсадларида фойдаланишга вақтинча олиб чиқилган транспорт воситасига ўрнатилган қисмларни ва ускуналарни алмаштириш мақсадида таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатилаётганда фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ва эҳтиёт қисмлар вақтинча олиб чиқилган тақдирда божхона тўловлари тўлашдан озод этилиши лозим.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг алмаштирилган ускуналари ва эҳтиёт қисмлари божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилади.
lex.uz’dagi asl matn153-modda. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг ускуналарини ва эҳтиёт қисмларини вақтинча олиб чиқиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.