Божхона кодекси

146-modda. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини вақтинча олиб кириш муддати

Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини вақтинча олиб кириш муддати ташувчининг ёки ваколатли шахснинг аризасидан келиб чиққан ҳолда ва мўлжалланаётган транспорт операциясининг барча ҳолатлари ҳисобга олинган ҳолда божхона органи томонидан белгиланади. Бунда тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини божхона тўловларидан озод этилган ҳолда вақтинча олиб киришнинг умумий муддати у олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан ошмаслиги керак. Вақтинча олиб кирилган транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш ушбу транспорт операцияси тугалланганидан сўнг дарҳол амалга оширилиши лозим. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини вақтинча олиб кириш ушбу моддада назарда тутилган муддатларда қайтариб олиб чиқиш билан тугалланади. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини вақтинча олиб кириш, ушбу Кодексда товарларни вақтинча олиб кириш божхона режимини тугаллаш учун назарда тутилган тартибда тугалланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.