Божхона кодекси

143-modda. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситалари

Божхона назоратида турган товарларни ва (ёки) йўловчиларни ҳақ эвазига ёки бепул ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаси тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасидир. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган, транспорт воситаси билан бирга ташиладиган стандарт эҳтиёт қисмлар, ашёлар ва ускуналар, стандарт баклардаги мойлаш материаллари ва ёқилғи, шунингдек ашё-анжомлар божхона мақсадлари учун мазкур транспорт воситасининг ажралмас қисми деб қаралади. Ашё-анжомларга қуйидагилар киради: ҳаракатланиш йўлида ёки оралиқ тўхтаб ўтиш ёхуд тўхтаб туриш жойларида дарё ва ҳаво кемалари, поездлар, шунингдек автотранспорт воситалари нормал ишлатилишини ҳамда уларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар; дарё ва ҳаво кемаларининг бортида, автотранспорт воситаларида йўловчилар ва экипажлар аъзолари истеъмол қилиши учун ёки поездларда йўловчилар ва поезд бригадаларининг ходимлари истеъмол қилиши учун мўлжалланган товарлар, бу ашё-анжомлар сотилишидан ёки сотилмаслигидан қатъи назар; дарё ва ҳаво кемаларининг, поездларнинг, шунингдек автотранспорт воситаларининг йўловчиларига ҳамда экипаж аъзоларига мазкур ашё-анжомларини транспорт воситаларида истеъмол қилиш мақсадисиз сотиш учун мўлжалланган товарлар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.