Божхона кодекси

126-modda. Йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви ва божхона назорати

Йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилади. Товар йўқ қилингунига қадар ваколатли шахс томонидан божхона органига товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини, шунингдек товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади. Товар божхона омборида сақланган тақдирда, йўқ қилиниши маълум қилинган товарни божхона омборидан олиб чиқиш учун божхона органи томонидан рўйхатга олинган божхона юк декларацияси асос бўлади. Товарни йўқ қилиш жойигача етказиб бериш ва уни йўқ қилиш божхона назорати остида амалга оширилади. Товарни йўқ қилиш факти бўйича божхона органининг мансабдор шахси, ваколатли шахс ва товарларни амалда йўқ қилиш чоғида ҳозир бўлган бошқа шахслар томонидан имзоланадиган йўқ қилиш далолатномаси тузилади. Товарни йўқ қилиш далолатномаси товар амалда йўқ қилинганидан кейин бир иш куни ичида божхона органига тақдим этилади. Божхона юк декларациясини тақдим этиш ва рўйхатдан ўтказиш йўқ қилишдан аввал, уни расмийлаштириш эса, товар йўқ қилинганидан кейин амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.