Товарларни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштиришга, агар йўқ қилинадиган товарлар ўзининг истеъмол хоссаларини тўлиқ йўқотадиган бўлса ва уларнинг дастлабки ҳолатини иқтисодий фойдали усулда тиклаб бўлмаса, йўл қўйилади.
Қуйидаги товарларнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмайди:
маданий бойликларнинг;
йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг, уларнинг қисмлари ва дериватларининг, бундан эпидемиялар ва эпизоотияларнинг олдини олиш мақсадида йўқ қилиниши талаб этиладиган ҳоллар мустасно.
Қуйидаги ҳолларда товарларни йўқ қилишга йўл қўйилмайди, агар:
йўқ қилиш атроф муҳитга зарар етказиши ёхуд инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирса ёки хавф туғдириш эҳтимоли бўлса;
йўқ қилиш товарларнинг одатий мақсадига кўра уларни истеъмол қилиш орқали амалга оширилса;
божхона органи товарлар амалда йўқ қилинганлигини назорат қилиш имкониятига эга бўлмаса;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат органининг йўқ қилишни амалга ошириш имконияти тўғрисидаги, уни амалга оширишнинг усули ва жойи кўрсатилган хулосаси божхона органларининг ахборот тизимида бўлмаса. Ушбу қисмнинг қоидалари авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида қайтариб бўлмас тарзда йўқотилган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Товарларни йўқ қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
товарларнинг батамом йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган термик, кимёвий, механик тарздаги ёки бошқа турдаги (ёқиб ташлаш, бузиб ташлаш, кўмиб ташлаш) таъсир кўрсатиш;
демонтаж қилиш, қисмларга ажратиш, механик усулда бузиш, шу жумладан тешиш, йиртиш, бошқа усулда шикаст етказиш, башарти бундай шикастланишлар товарларни кейинчалик тиклаш ва улардан дастлабки кўринишида фойдаланиш имкониятини истисно этса.
Товарларни йўқ қилиш табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда ваколатли шахс томонидан унинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Божхона омборида сақланаётган товарларни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш тўғрисида тегишли ваколатли давлат органининг товар истеъмолга ва фойдаланишга яроқсизлиги, шунингдек бундан буён уни сақлаш мумкин эмаслиги ҳақидаги хулосасига кўра, ваколатли шахсга олдиндан ёзма хабар юборилган ҳолда божхона омборининг эгаси томонидан маълум қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn122-modda. Товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
(122-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.