Ҳар қандай товар қуйидаги талабларга ва шартларга риоя этилган ҳолда божхона транзити божхона режимига жойлаштирилади:
товарнинг божхона ҳудуди орқали транзити Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ тақиқланмаган бўлса;
агар қонунчиликка мувофиқ товарнинг божхона ҳудуди бўйлаб транзитига фақат тегишли рухсатномалар асосида йўл қўйилса, товарга нисбатан шундай рухсатномалар мавжуд бўлса.
Божхона транзити божхона режимида товарни ташиш ушбу Кодекснинг 31-бобида белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари, қувур транспорти орқали ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона транзитининг божхона расмийлаштируви ушбу Кодекснинг 24 ва 25-бобларига мувофиқ амалга оширилади.
Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш шарти билан божхона ҳудуди орқали божхона транзитига йўл қўйиладиган товарларнинг рўйхати қонунчиликда белгиланади.
Айрим турдаги товарларнинг божхона ҳудуди орқали божхона транзити божхона режимида олиб ўтилишига нисбатан қонунчилик билан бошқа талаблар ва шартлар ҳам белгиланиши мумкин.
Товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекснинг 3-бобига мувофиқ божхона органи хабардор қилинган ҳолда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn117-modda. Товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
(117-модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.