Божхона кодекси

114-modda. Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари

(114-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Бож олинмайдиган савдо божхона режимига ҳар қандай товарлар жойлаштирилади, бундан рўйхати қонунчиликда белгилаб қўйилган товарлар мустасно. Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириладиган товарни декларациялаш бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахс томонидан амалга оширилади. Товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимида чекланмаган муддатда туриши мумкин. Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин: товар реализация қилингунига қадар унинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари; товарларни сотишга тайёрлаш бўйича, шу жумладан саралаш, ўраш-жойлаш, қайта ўраш-жойлаш, тамғалаш операциялари (акциз маркалари бундан мустасно). Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товар реализация қилингунига қадар ўзгармас ҳолатда қолиши керак, бундан истеъмол қилиш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган товар мустасно. Бож олинмайдиган савдо дўконида реализация қилинадиган товарлар товарнинг бож олинмайдиган савдо дўконига мансублигини англатувчи махсус тамғага эга бўлиши ва чакана сотиш учун олдиндан ўраб, жойланган бўлиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.