Божхона кодекси

103¹-modda. Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказиш

(103¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказишга унга нисбатан эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда йўл қўйилади: товарни ёки унга нисбатан эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ваколатли шахс божхона органини олдиндан ёзма шаклда хабардор этади; товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахс ушбу товарга нисбатан танланган божхона режими талаблари ва шартларига риоя этган ҳолда божхона юк декларациясини божхона органига беради. Ваколатли шахснинг товарга нисбатан эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи божхона юк декларацияси божхона органига берилган пайтдан эътиборан бошқа шахсга ўтказилган деб ҳисобланади. Божхона юк декларацияси берилган пайтда мазкур шахсда божхона режимига риоя этилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар юзага келади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.