9. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун, фаолият турига қараб
а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш
I рейтинг гуруҳи ижрочилари
БҲМнинг 50 баравари
II рейтинг гуруҳи ижрочилари
БҲМнинг 25 баравари
III рейтинг гуруҳи ижрочилари
БҲМнинг 17 баравари
IV рейтинг гуруҳи ижрочилари
БҲМнинг 10 баравари
б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом»), «суннат тўйи» тадбирларига хизмат кўрсатиш, ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар)
V рейтинг гурухи ижрочилари
БҲМнинг 7 баравари
VI рейтинг гуруҳи ижрочилари
БҲМнинг 4 баравари
Изоҳ . Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун, фаолият турига қараб, давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади.
lex.uz’dagi asl matnДавлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)
9-band. 9. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун, фаолият турига қараб
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.