7. Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:
а) адлия органлари томонидан
халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини
БҲМнинг 12,5 баравари
республика нодавлат нотижорат ташкилотларини
БҲМнинг 3 баравари
ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларини
БҲМнинг 50 фоизи
диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний ўқув юртларини
БҲМнинг 20 баравари
бошқа диний ташкилотларни
БҲМнинг 10 баравари
нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини, шунингдек диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун
уларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи
Изоҳ. Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
б) Давлат хизматлари марказларида
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда
БҲМнинг 1 баравари
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда
БҲМнинг 4 баравари
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда
БҲМнинг 1 баравари
адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари рўйхатдан ўтказилганда
БҲМнинг 1 баравари
адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари қайта рўйхатдан ўтказилганда
уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 20 фоизи
юридик маслаҳатхоналар рўйхатдан ўтказилганда
БҲМнинг 1 баравари
в) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит бюроларни
БҲМнинг 1 баравари
г) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун
БҲМнинг 48 баравари
lex.uz’dagi asl matnДавлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)
7-band. 7. Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.