Давлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)

5-band. 5. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартишлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун

5. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартишлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун а) никоҳни қайд этганлик учун БҲМнинг 20 фоизи б) никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйича эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан БҲМнинг 1,5 баравари агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан БҲМнинг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан БҲМнинг 3 дан 4 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) в) фуқаролар томонидан фамилия, исм, отасининг исми ўзгартирилганлиги учун 16 ёшдан 18 ёшгача БҲМнинг 50 фоизи 18 ёшдан катта БҲМнинг 1 баравари г) туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлим ҳақидаги ёзувлар ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун БҲМнинг 10 фоизи д) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун БҲМнинг 15 фоизи
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.