33. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:
гг) маълумотларни узатиш тармоқларидан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш
БҲМнинг 6 баравари
дд) маълумотларни узатиш тармоқларига операторлар ва провайдерлар томонидан хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш
БҲМнинг 30 баравари
зз) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш
БҲМнинг 170 баравари
ии) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш
БҲМнинг 10 баравари
кк) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш
БҲМнинг 10 баравари
лл) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш
БҲМнинг 75 баравари
мм) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш
БҲМнинг 75 баравари
Изоҳ . Давлат божининг миқдори давлат божи тўланган кунда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига кўпайтирилган миқдорда бир йиллик миқдори ҳисобидан белгиланган. Давлат божи ҳар йили белгиланган миқдорларда тўланади.
Навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади, кейинги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.
Республиканинг чекланган ҳудудида ҳаракатланадиган радиотелефон (уяли) алоқа соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олинган тақдирда давлат божи миқдори қамров ҳудудидаги аҳоли сонига мутаносиб равишда ҳар мингта яшовчига БҲМнинг 5,85 баравари ҳисобидан белгиланади.
Агар уяли алоқа виртуал оператори (провайдер) томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йили учун кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошса, «э 1 » кичик бандда назарда тутилган фаолият тури учун давлат божининг суммасига кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматлари қийматининг 1 фоизи миқдорида қўшимча белгиланади.
Уяли алоқа виртуал оператори (провайдер) томонидан ўтган молия йилида кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
Қишлоқ жойлардаги алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси кичик тадбиркорлик субъектларига:
қишлоқ жойларда 2048 дан ортиқ рақамга эга бўлган маҳаллий телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишга рухсат берилмайди;
бир вақтнинг ўзида қишлоқ жойларда шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникация тармоқларига хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензияларни олишда маҳаллий телекоммуникация тармоқларига хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензияни бериш давлат божи тўламасдан амалга оширилади;
бир вақтнинг ўзида қишлоқ жойларда халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникация тармоқларига хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензияларни олишда шаҳарлараро ва маҳаллий телекоммуникация тармоқларига хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензияларни бериш давлат божи тўламасдан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matnДавлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)
33.2-band. 33. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи: (2-қисм)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.