14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш учун
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг қарорлари юзасидан апелляциялар
жисмоний шахс томонидан
— БҲМнинг 5 баравари
юридик шахс томонидан
— БҲМнинг 10 баравари
б) ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, селекция ютуқларига доир ёки интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида патент ва гувоҳномаларни беришга қарши апелляциялар
жисмоний шахс томонидан
— БҲМнинг 4 баравари
юридик шахс томонидан
— БҲМнинг 8 баравари
в) муҳофаза ҳужжатининг амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ҳамда берилган патент ва гувоҳномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, географик кўрсаткични ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг амал қилишини тугатишга оид апелляциялар
жисмоний шахс томонидан
— БҲМнинг 6 баравари
юридик шахс томонидан
— БҲМнинг 12 баравари
г) Ўзбекистон Республикасида барчага маълум бўлган товар белгисини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар
жисмоний шахс томонидан
— БҲМнинг 8 баравари
юридик шахс томонидан
— БҲМнинг 16 баравари
д) сўралаётган материалларни тақдим этиш муддатларини узайтирганлик учун
жисмоний шахс томонидан
— БҲМнинг 40 фоизи
юридик шахс томонидан
— БҲМнинг 80 фоизи
lex.uz’dagi asl matnДавлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)
14-band. 14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш учун
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.