1. Фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган:
а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
б) корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган даъво аризаларидан
БҲМнинг 1 баравари
Изоҳ . Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилганда ушбу банднинг «е» ва «и» кичик бандларида кўрсатилган, белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
в) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан
БҲМнинг 2 баравари
г) такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан
БҲМнинг 4 баравари
Изоҳ . Никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган тақдирда, бож «а» кичик бандига мувофиқ даъвонинг баҳосига мувофиқ белгиланади.
д) бедарак йўқолган ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан
БҲМнинг 2 фоизи
е) турар жойлар ижарасига доир шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисидаги ва мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан
БҲМнинг 2 баравари
ж) алоҳида кўриладиган ишларга доир аризалардан
БҲМнинг 1 баравари
Изоҳ . Оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, туғилган вақти фактларини аниқлаш ҳақидаги, шунингдек жисмоний шахсни таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди .
з) апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан
даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи
Изоҳ . Мулкий низолар бўйича ставкалар миқдори «а» кичик бандга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади
и) қарорлар, ажримлар, бошқа суд ҳужжатларининг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини, шунингдек тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун
ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи
к) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан
БҲМнинг 2 баравари
к 1 ) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан
БҲМнинг 2 баравари
л) чет эл судлари ва чет эл ҳакамлик судлари (арбитражлар) қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан
БҲМнинг 2 баравари
lex.uz’dagi asl matnДавлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)
1-band. 1. Фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган:
Oddiy tilda
ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИ
Фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризаларидан тўланадиган божи миқдори.
Нимани англадади
Фуқаролик судида мулкий низо, никоҳ бекор қилиш, турар жойни ижара қилиш ва бошқа ишлар бўйича арза қўйганда, суд сўрайди давлат божи. Бож миқдори даъво баҳосига ёки ишнинг турига қараб ўзгаради. Масалан, қимматли нарса учун кўп бож, арзон нарса учун кам бож тўланади.
Кимга тегишли
Фуқаролик судларида даъво аризаси қўйадиган барча шахслар ва ташкилотларга.
Аmalда
Ҳумоён ўзининг 50 миллион сўмлик уйи учун мулкий низо қўйди. Суд 4 фоизни ҳисоблади: 50 миллион × 4% = 2 миллион сўм. Ҳумоён ушбу миқдорни суд хазинасига тўлаши керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.