«Davlat boji to'g'risida»gi qonun

5-modda. Ундириш объектлари

(5-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)

Давлат божи қуйидагилардан ундирилади: 1) фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризаларидан, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган даъво аризаларидан, алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун; 2) иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалардан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш ҳақидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалардан, чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишлар бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, шунингдек иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун; 3) маъмурий судларга бериладиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги, нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган, шу жумладан зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаблар билан боғлиқ аризалардан (шикоятлардан), маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун; 4) нотариуслар ва Ўзбекистон Республикасининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун; 5) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик учун, шунингдек фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳнома берганлик учун ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига ўзгартишлар, қўшимчалар, тузатишлар киритилиши ва унинг қайта тикланиши муносабати билан гувоҳнома берганлик учун; 6) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати берилганлиги учун, чет элдан Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик учун, чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатга олганлик учун, шунингдек чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олганлик учун; 7) юридик шахсларни ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун; 8) ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун; 9) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш учун; 10) чет эллик юридик шахслардан кўргазма юкларини расмийлаштирганлик, чет эллик юридик шахсларга божхона юк декларацияси бланкларини реализация қилганлик учун; 11) нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини ҳамда диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказганлик, шунингдек бундай ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, махсус рўйхатга олиниши керак бўлган мол-мулкни бошқа шахсга бериш шартномаларини тасдиқлаганлик, баҳоланиши лозим бўлган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролари билан никоҳларини, шунингдек чет эллик фуқароларнинг ўзаро никоҳларини рўйхатдан ўтказганлик, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролар билан ҳамда белгиланган тартибда бедарак йўқолган ёки ақлий заифлик ёки руҳий касаллик туфайли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар билан ёки жинояти учун камида уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳини бекор қилишни рўйхатдан ўтказганлик учун; 12) чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш, чиқиш ёки кириш-чиқиш визаларини берганлик ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини расмийлаштирганлик, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визасининг амал қилиш муддати даврига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик ва визанинг амал қилиш муддати узайтирилган даврда турган жойи бўйича рўйхатга олинган муддатини узайтирганлик учун, МДҲга аъзо давлатлар фуқароларини, шунингдек фуқаролик ҳақида белгилари мавжуд бўлмаган собиқ СССР паспортлари билан МДҲга аъзо давлатлардан келган шахсларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик, чет эл фуқаросининг, шу жумладан МДҲга аъзо давлатлар фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга оид ҳужжатларини кўриб чиққанлик ва рухсатнома расмийлаштирганлик, чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат йўқолганлиги ҳақида маълумотномалар берганлик учун; 13) чет эл тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун; 14) фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга доир лицензиялар ва рухсатномалар берганлик, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва уни ўзгартирганлик учун.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.