«Davlat boji to'g'risida»gi qonun

28-modda. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш

(28-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)

2. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги 1060-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда) 9-моддасининг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «ЭҲМ учун яратилган дастурларни ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун давлат божи ундирилади. Рўйхатдан ўтказиш учун давлат божининг миқдорлари ва уни тўлаш муддатлари, давлат божини тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорларини камайтириш ёки уни қайтариб бериш учун асослар, шунингдек рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи суммасидан фойдаланиш тартиби қонунда белгиланади». 3. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги 1062-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 355-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) 34-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 1) биринчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин; 2) иккинчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 4. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) 20-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Лицензия берилганлиги учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади». 5. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги 270-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 395-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 11, 791-модда) 29-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 1) биринчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин; 2) иккинчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 6. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги 337-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 10, 674-модда) 8-моддаси иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 7. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 8, 469-модда) 202-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Гербли гувоҳнома беришда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда герб йиғимини ундиради». 9. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 218-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 87-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда) 17-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 1) биринчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин; 2) иккинчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 10. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги 267-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 178-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 418-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 9, 510-модда) 33-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 1) биринчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин; 2) иккинчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 11. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги 712-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 428-модда; 2019 йил, № 11, 791-модда) 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «шунингдек ўз» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 12. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги ЎРҚ-301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 271-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда) 8-моддасининг бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 13. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январда қабул қилинган «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги ЎРҚ-457-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 2-модда) 40-моддасининг учинчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 14. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда) 128-моддасидаги «қонун ҳужжатлари билан» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 15. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда) 113-моддасидаги «қонун ҳужжатлари билан» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин. 16. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда) 111-моддасидаги «қонун ҳужжатлари билан» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.