«Davlat boji to'g'risida»gi qonun

23-modda. Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш чоғида давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)

Давлат божини тўловчи томонидан давлат божи (патент божи) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари ҳуқуқий муҳофаза қилингунига қадар, товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, географик кўрсаткичларни, товар келиб чиққан жой номларини, интеграл микросхемалар топологияларини, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ёки маълумотлар базаларини ҳамда уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича лицензия шартномаси рўйхатдан ўтказилгунига қадар тўланади. Давлат божи (патент божи) давлат божини тўловчи томонидан тўланганлиги факти электрон тизимлар орқали тасдиқланади. Агар давлат экспертизаси ўтказилганлиги учун давлат божи (патент божи) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантлари гуруҳига талабнома берилганлиги ва экспертиза ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланган бўлса, давлат экспертизаси давлат божини тўловчи томонидан танланган ёхуд бундай танлов мавжуд бўлмаганда ихтирода, фойдали модель формуласида ёки саноат намунаси тавсифида кўрсатилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантларига нисбатан ўтказилади. Агар талабнома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун давлат божи (патент божи) талабнома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда бўлса, экспертиза Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг давлат божини тўловчи томонидан танланган синфларига нисбатан ўтказилади. Давлат божини тўловчи ваколатли органнинг давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми қўшимча равишда тўланиши тўғрисидаги билдиришномаси олинган санадан эътиборан уч ой ичида зарур суммани қўшимча равишда тўлаш ҳуқуқига эга. Давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми ваколатли органнинг давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми қўшимча равишда тўланиши тўғрисидаги билдиришномаси олинган санадан эътиборан уч ой ичида тўланмаган тақдирда, ихтироларни, фойдали моделларни, саноат намуналарини, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, географик кўрсаткичларни, товар келиб чиққан жой номларини, интеграл микросхемалар топологияларини, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини ҳамда уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш амалга оширилмайди. Бунда давлат божининг (патент божининг) илгари тўланган, тўлиқ бўлмаган миқдори қайтарилмайди. Ушбу Қонун иловаси 10-бандининг «а» — «г» кичик бандларида назарда тутилган ихтиролар ва фойдали моделларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширишда қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади: II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 90 фоиз миқдорида; таълим олувчи шахсларга, илмий ва илмий-педагогик ходимларга 30 фоиз миқдорида; юридик шахс бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотларига ва илмий ташкилотларга 25 фоиз миқдорида.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.