«Davlat boji to'g'risida»gi qonun

13-modda. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда беришда давлат божини тўлашдан озод қилиш

(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 6 мартдаги ЎРҚ-1120-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади: 1) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортини берганлик учун; 2) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини: яқин қариндошлари вафот этганда ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда; фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) мувофиқ улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилганда; вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда; вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда; Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда берганлик учун; 3) етим болага ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун; 4) тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартишлар киритилган тақдирда ҳам давлат божини тўлашдан озод қилинади. «Ватандош» картасининг амал қилиш даврида «Ватандош» картаси эгасининг оила аъзолари (ота-онаси, эри (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) амалдаги виза муддатини кўп марталик виза этиб узайтирганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси (биометрик паспорти), Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (яшаш гувоҳномаси), Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати ўрнига тегишинча шундай идентификацияловчи ID-карта, биометрик паспорт берилганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.