«Банк сири тўғрисида»ги қонун

5-modda. Банк сирининг ошкор қилиниши

(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)

Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш, оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд бошқа йўсинда тарқатиш ёки маълум қилиш, учинчи шахслар эътиборига етказиш, бундай маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита, шу жумладан ана шундай маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёхуд маълум бўлиб қолган ёки ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этилган шахслар томонидан бундай маълумотларни сақлаш тартибининг бузилиши оқибатида имконият яратиб бериш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланади. Қуйидагилар банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланмайди: банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банк томонидан учинчи шахсларга ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек банкка юридик, бухгалтерия, аудиторлик, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатувчи шахсларга маълум қилиниши ёки тақдим этилиши, башарти бу шундай хизматни кўрсатиш учун зарур бўлса ҳамда мазкур шахслар ушбу Қонуннинг 6-моддасида белгиланган ҳаракатларни содир этишдан ўзини тийиши шарт бўлса; прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда алмашиш; банкни санация қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг учинчи шахсларга маълум қилиниши ёки тақдим этилиши.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.