«Банк сири тўғрисида»ги қонун

14-modda. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши

(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 февралдаги ЎРҚ-1031-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 03/25/1031/0160-сон)

Банклар ўз фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш, омонатларни, кредитлар ва бошқа инвестицияларнинг қайтарилишини кафолатлаш мақсадида ўз мижозлари (вакиллари) тўғрисидаги маълумотларни қонунда белгиланган тартибда ва доирада ўзаро алмашиб туришлари ва бир-бирларига тақдим этишлари мумкин. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар Омонатларни кафолатлаш агентлигига, шунингдек кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўлаш учун агент-банкларга тақдим этилади. Бошқа банкнинг мижози (вакили) тўғрисидаги маълумотларни олган банк бундай маълумотларни ошкор қилишга ва учинчи шахсларга тақдим этишга ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.