«Банк сири тўғрисида»ги қонун

10-modda. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга ва давлат ижросига тақдим этиш

(10-модданинг икинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича тақдим этилади. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат ижрочисига унинг ёзма сўрови, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан давлат ижрочисининг иш юритувида бўлган ижро иши бўйича тақдим этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.