Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо, суғурта фаолияти ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган чеклов қуйидаги ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди:
банк карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимларида фойдаланиладиган ихтисослаштирилган ускунани ва унга доир дастурий таъминотни сотиш ёки ижарага беришга;
ўз активларини сотишга;
чек дафтарчаларини чиқариш, реализация қилиш ва тарқатишга;
суғурта ташкилотлари бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари номидан суғурта шартномаси тузилишини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширишга;
банк ўзи муассис бўлган юридик шахсларга ўз мол-мулкини мулкий ижара (аренда) шартномасига мувофиқ ижарага беришга.
Микромолия банклари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган чекловлардан ташқари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади:
бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаслигини;
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслигини;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги ва (ёки) кўрсатилган исломий молия операцияларининг молиялаштириш портфелидаги улуши етмиш фоизидан кам бўлмаслигини;
чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақлари ва бошқа ҳисобварақлар очиш, чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланганлигини;
қарз қимматли қоғозларига инвестициялар банкларнинг ликвидлилигини бошқаришга доир талаблар доирасида фақат Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларига қилинишини.
Банкларга юридик шахсларни ташкил этиш ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушларни ёки акцияларни олиш тақиқланади, бундан қуйидагилар мустасно:
кредит, суғурта, факторинг ва лизинг операцияларини профессионал асосда амалга оширувчи юридик шахслар;
молия бозори инфратузилмасининг бир қисми бўлган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;
банкнинг кафолати остида қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш мақсадида мазкур банкнинг хорижда ташкил этиладиган шуъба ташкилотлари;
фақат инкассация фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар;
банк операциялари бўйича ҳисоб-китоблар, шу жумладан банк карталари билан операцияларга доир ҳисоб-китоблар иштирокчилари ўртасида ўзаро боғлиқлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар;
фонд ва валюта биржалари;
кредит бюролари;
қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорига жойлаштирилган акцияларнинг йигирма фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда фонд биржаси листингига киритилган акциядорлик жамиятлари.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг ўн беш фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу чеклов банк томонидан мазкур юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига ёки акцияларига эгалик қилишга, шу жумладан мазкур юридик шахсларнинг ташкил этилиши ҳолларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.
Агар банк томонидан юридик шахслар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига ёки акцияларига эгалик қилиш ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлса, ушбу ортган қисмни банк бир йил ичида сотиши шарт.
Банкка ушбу банк устав капиталининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш тақиқланади.
Ушбу модданинг талаблари банклар томонидан бошқа банкнинг акцияларини ёки ўзга банк сақловчиси бўлган бошқа қимматли қоғозларни ёхуд ўзга банкка тегишли юридик шахслар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни ёки акцияларни улар томонидан қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш амалга оширилаётганда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмидаги бевосита савдо фаолиятини амалга оширишга оид ҳамда тўртинчи қисмидаги юридик шахсларни ташкил этишга ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушларни ёки акцияларни олишга оид чекловлар, агар бундай фаолият ва операциялар исломий молия операциялари сифатида амалга оширилса, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга нисбатан татбиқ этилмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун
7-modda. Банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолият
(7-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Oddiy tilda
БАНКЛАР УЧУН ТАҚИҚЛАНГАН ЁКИ ЧЕКЛАНГАН ФАОЛИЯТ
Нимани ангlatади
Банк ишлаб чиқариш, савдо, суғурта ишлари ва молиявий операциялар билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишлар билан шуғулланиши мумкин эмас. Масалан, банк ўзи фабрика ёки дўкон очиб товар сотиши ёки суғурта компанияси сифатида ишлаши ҳарам. Лекин банк карталари, чек дафтарчалари ва ўз мол-мулкини ижарага беришга рухсат берилади.
Кимга тегишли
Бу қоида барча банклар ва микромолия банкларига қўлланилади.
Аmalда
Ўзбекистон банки кредит беришни давom этиши мумкин, лекин ўзи ишлаб чиқариш заводи очиши ёки товар сотиш дўконини ташкил этиши мумкин эмас. Агар банк қимматли қоғозлар компанияси акцияларини сотиб олса, бир йил ичида сотиб юбориши керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.