«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

66-modda. Банк хизматлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш

Банк хизматлари кўрсатишнинг умумий шартлари, воситачилик ҳақи, тарифлар ва банк хизматлари кўрсатганлик учун фоиз ставкалари тўғрисидаги ахборот очиқ ахборот бўлиб, улар банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Мазкур ахборот тижорат ёки банк сирининг предмети бўлиши мумкин эмас. Банк хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилгунига қадар истеъмолчига улар тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ ошкор қилиниши таъминланиши керак. Кўрсатиладиган банк хизматларининг шартлари ва қиймати ҳақидаги ахборотни мижозга тақдим этишни рад қилишга йўл қўйилмайди. Банклар кредит бериш қандай шартлар асосида амалга оширилаётганлиги ҳақида, шу жумладан кредитнинг (қарзнинг) тўлиқ қиймати тўғрисида мижозга ахборот бериши керак. Кредитнинг (қарзнинг) тўлиқ қиймати деганда ҳисоб-китоб қилиш чоғида қарз олувчининг кредит (қарз) олиш билан боғлиқ тўловлари ҳисобга олинадиган ишончли, йиллик ва самарали тарзда ҳисоблаб чиқарилган фоиз ставкаси тушунилади. Кредитнинг (қарзнинг) тўлиқ қиймати ҳисоб-китобига қарз олувчининг тўловлари, шу жумладан учинчи шахслар фойдасига тўловлари, агар қарз олувчининг бундай тўловлар бўйича мажбурияти шартнома шартларидан келиб чиқса ва (ёки), агар кредит (қарз) бериш бундай тўловларни амалга оширишга боғлиқ қилиб қўйилган бўлса, киритилади. Банк хизматлари кўрсатишнинг умумий шартларидаги ўзгаришлар улар кучга киришидан камида ўн кун олдин банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак, шунингдек фоиз ставкаларининг ва валюталарни айирбошлаш курсининг ўзгариши тўғрисидаги ахборот улар ўзгарган куни эълон қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.