«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

63-modda. Кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш

(63-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)

Банклар гаров, кафолатлар, кафиллик, мажбуриятлар асосида ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг қонунда назарда тутилган бошқа усуллари асосида кредитлар беради. Қарз олувчи томонидан шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банклар тақдим этилган кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан илгари ундиришга, шунингдек ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги), ушбу Қонун 7-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилмаган ва унинг талабларига мувофиқ бўлмаган акциялари ҳамда улушлари банклар томонидан таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин эмас. Банклар таъминланмаган кредит (ишончга асосланган кредит) бериш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Банкларга ўз акцияларини гаровга қўйиш эвазига кредит бериш тақиқланади. Ушбу моддада белгиланган нормалар банкларнинг кафолатлар беришга оид молиявий операцияларни таъминлашга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.