«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

58-modda. Жиддий қоидабузарликлар учун чоралар ва санкциялар

(58-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)

Жиддий қоидабузарликларни содир этганлик учун Марказий банк: банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадларнинг бир ярим баравари миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг икки фоизи ёки банк жами капиталининг 0,5 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга; ушбу Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган чораларни банкка нисбатан алоҳида ҳолда ёки жамланган тарзда қўллашга; банк кузатув кенгашининг, бошқарувининг аъзосидан ёки муҳим аҳамиятга эга ходимидан ёки банкнинг исломий молия кенгаши аъзосидан жарима қўлланилаётган ойдан аввалги бир йил ичида олинган мукофотнинг етмиш беш фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга; қоидабузарликлар, қоидабузарларга нисбатан қўлланилган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли. Банклар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда Марказий банк банкнинг айби билан амалга оширилмай қолган суммага тенг миқдорда жарима солишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.