Банклар томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар жумласига қуйидагилар киради:
пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш;
тўловларни амалга ошириш, шу жумладан банк ҳисобварақларини очмасдан амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш;
кредитларни уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз номидан ўзининг маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар ҳисобидан бериш;
чет эл валютаси билан нақд ва нақдсиз шакллардаги операциялар;
жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартнома бўйича пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни ишончли бошқариш;
инкассация ва касса хизматларини кўрсатиш;
учинчи шахслар номидан уларнинг мажбуриятлари бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш ва бошқа мажбуриятларни қабул қилиш;
пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномасига асосан талаб қилиш ҳуқуқини олиш ёки бошқа шахсга бериш;
қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, улар билан бошқа операцияларни бажариш;
аффинланган қимматбаҳо металлар сотиб олиш ва сотиш, шу жумладан металларни масъул сақлаш ҳисобварақларини ҳамда металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларини юритиш;
қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш;
ҳосилавий молия воситалари (деривативлар) билан операцияларни амалга ошириш;
ҳужжатларни ёки қимматликларни сақлаш учун махсус биноларни ёки уларнинг ичидаги сейфларни ижарага бериш;
лизинг бериш;
қонунчиликда назарда тутилган шаклларда қарзлар бериш;
молиявий операциялар билан боғлиқ маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
активлар мажмуини (портфелини) бошқариш;
электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш;
банк карталарини бериш ва тўловларга ишлов бериш, банк карталарига бошқа ташкилотлар, жумладан бошқа молия институтлари билан биргаликда хизмат кўрсатиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан электрон ахборот алмашиш орқали кўрсатиш;
исломий молия операцияларини амалга ошириш.
Банклар банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бошқа молиявий операцияларни ҳам амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун
5-modda. Банкларнинг молиявий операциялари
(5-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Oddiy tilda
БАНКЛАР МОЛИЯВИЙ ОПЕРАЦИЯЛАРИ
Нимани англадади
Банк — бу одамлар ва ташкилотлардан пул жамлайди, сўнгра уни кредит шаклида берувчи муассаса. Банк сўнгги пулни сақлаш, ўтказиш, валюта алмашиш, қимматли қоғозлар сотиш-sotish каби ишларни қилади. Бу барча ишлар молиявий операциялар деб аталади.
Кимга тегишли
Бу операциялар Ўзбекистонда ишлайтган барча банклар томонидан амалга оширилади.
Аmalда
Масалан, сиз банкга 5 миллион сўм депозит сифатида қўйсангиз, банк сизнинг пулингизни сақлаб қолади ва фоиз беради. Бир вақтда банк бу пулни бошқа одамга кредит сифатида берса, унинг ҳам фоизи бор. Банк икки фоизнинг ўртасидан фойда олади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.