«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

48-modda. Консолидациялашган назорат

(48-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)

Марказий банк қуйидаги ҳолларда банклар устидан консолидациялашган назоратни амалга ошириши керак: банклар гуруҳи ташкил этилганда; Марказий банк томонидан банкни асосий банк деб ёки асосланган мулоҳазаларга кўра банк гуруҳининг аъзоси деб белгилаганда. Банк фақат битта банклар гуруҳининг иштирокчиси бўлиши мумкин. Марказий банк самарали ҳамкорликни, ахборот алмашинувини ташкил этиш ва консолидациялашган асосда самарали назорат ўрнатиш мақсадида бошқа мамлакатларнинг банк назорати органлари билан (агар мавжуд бўлса) мазкур мамлакатларнинг қонунлари билан қўриқланадиган сирларга, шахсга доир маълумотлар ва конфиденциал ахборотдан фойдаланиш тартибига риоя этган ҳолда ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисида ёзма келишувлар тузишга ҳақли. Банклар устидан консолидациялашган назоратни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.