«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

33-modda. Корпоратив бошқарув

Банк: жавобгарликнинг шаффоф соҳаларини; банк дучор бўлган ёки дучор бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва улар ҳақида хабардор этишнинг самарали тартиб-таомилларини (танглик вазиятининг содир бўлиши сценарийларини); операцияга оид таваккалчиликнинг ўрнини қоплаш учун ликвидликни ва капиталнинг етарлилигини баҳолаш тартиб-таомилини; ички назоратнинг тегишли механизмларини, шу жумладан бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини; таваккалчиликларни оқилона ҳамда самарали бошқаришга кўмаклашадиган ҳамда мос келадиган ходимларни мукофотлашнинг сиёсати ва усулларини белгиловчи корпоратив бошқарувнинг аниқ ифодаланган ташкилий тузилмасига эга бўлиши керак. Корпоратив бошқарувнинг ташкилий тузилмаси, тартиб-таомиллари ва механизмлари комплекс тусга эга бўлиши ҳамда банк амалга ошираётган бизнес-модель ва фаолиятга хос бўлган таваккалчиликларнинг хусусияти, миқёси ҳамда мураккаблигига мувофиқ бўлиши керак. Ички назорат механизмлари камида бошқарув вазифалари бажарилишини ва таваккалчиликлар баҳоланишини ҳамда ички аудит талабларига риоя этилишини таъминлаши керак. Банклардаги корпоратив бошқарувга доир талаблар Марказий банк томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.