«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

3-modda. Асосий тушунчалар

(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: ариза берувчи — муассис (муассислар) томонидан банк ташкил этиш бўйича унинг (уларнинг) манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ифодалаш учун вакил қилинган шахс ёки ушбу Қонунга мувофиқ ўз фаолиятини ўзгартириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат этган банк ёхуд микромолия ташкилоти; банк — банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар (қарзлар) бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс. Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Қонуннинг банкларга нисбатан белгиланган қоидалари исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга нисбатан ҳам татбиқ этилади; банклар гуруҳи — молия институтларининг юридик шахс бўлмаган бирлашмаси бўлиб, бунда асосий банк бошқа молия институтларини назорат қилади; банк ҳисобварағи — банк томонидан шартномага мувофиқ мижозга очилган ҳисобварақ бўлиб, унга кўра банк мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва ҳисобга киритиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ҳамда бериш ва ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги топшириқларини бажариш мажбуриятини зиммасига олади; банкнинг барқарор молиявий ҳолати — банкнинг молиявий оқимлар мутаносиблигини, тўлов қобилиятини, ликвидлилиги ва рентабелли фаолиятини сақлаб туриш учун маблағларнинг етарлилигини, шунингдек барча пруденциал нормативлар банк томонидан бажарилишини ифодаловчи ҳолати; билвосита эгалик қилувчи (олувчи) — банкнинг акцияларига ўзи назорат қиладиган бошқа шахс орқали эгалик қилувчи (акцияларни олувчи) шахс; исломий банк фаолияти — банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган банк фаолияти; исломий молия стандартлари — исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқ Марказий банк ва (ёки) бошқа ваколатли орган томонидан қабул қилинган исломий молияга оид қоидалар тўплами; микромолия банки — ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган чекловларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширувчи банк. Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Қонуннинг банкларга нисбатан белгиланган қоидалари микромолия банкларига ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкларига нисбатан ҳам татбиқ этилади; муҳим аҳамиятга эга ходимлар — банкнинг бошқарув аъзолари бўлмаган, лавозими банк фаолиятига муҳим таъсир кўрсатиш имкониятини берадиган ходимлари; мўлжалланган олиш — потенциал олувчи томонидан банк акцияларини олиш ёки уларга ҳал қилувчи эгалик қилишни кўпайтириш юзасидан қабул қилинган қарор; охирги бенефициар мулкдор — юридик шахс бўлган, банк акцияларининг потенциал олувчисига ёки бу акцияларга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчига бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс; пруденциал назорат — банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва камайтириш мақсадида банклар фаолияти устидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширадиган назорат; регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали; тизимли аҳамиятга молик банк — банк тизимининг барқарорлиги қайси банкнинг фаолиятига боғлиқ бўлса, ўша банк; чет эл банки — чет давлатнинг ҳудудида рўйхатга олинган, унинг қонунчиликка мувофиқ банк деб ҳисобланадиган юридик шахс; ҳал қилувчи эгалик — шахс томонидан ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар томонидан юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) бир ёхуд бир неча битим натижасида олинган камида беш фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

БАНК ТУШУНЧАСИ Нимани англадади Банк — бу одамларнинг пулларини сақлаб, уларга кредит берувчи ва пул ўтказмаларни амалга оширувчи компания. Банк ҳисобварақ очиб, депозит қабул қилиб, қарз берувчи юридик шахсдир. Исломий банк ҳам шариат қоидаларига амал қилиб ишлайди. Кимга тегишли Банк фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан назорат қилинади. Аmalда Ота-онаси ўғлига уй сотиб бермоқчи бўлса, банкга мурожаат қилиб кредит олади. Банк унинг маълумотларини текшириб, қарз шартномасини тузади ва ҳар ой қисқартириб тўлашга қўйади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.