«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

27-modda. Хабардор қилиш мажбурияти

(27-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)

Банк банкнинг устав капиталидаги улушларга бевосита ва билвосита эгалик қилувчиларнинг, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорнинг шахси ва улушининг миқдори тўғрисидаги мавжуд маълумотларни Марказий банкнинг сўровномасига биноан тақдим этиши шарт. Банк акцияларига бевосита ва билвосита эгалик қилувчининг, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш мақсадида Марказий банкнинг ёки банкнинг сўровномасига биноан ушбу шахслар: тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан йиллик молиявий ҳисоботни; ўзига алоқадор шахслар ва эгалик қилувчи банкка нисбатан биргаликда ҳаракат қилаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Марказий банкка зарур бўлган бошқа ахборотни тақдим этиши шарт. Марказий банк предмети ёки мазмуни қуйидагилардан иборат бўлган ҳар қандай тузилган келишув тўғрисида хабардор этилиши керак: банк акциядорларининг умумий йиғилишларида ёки банк устидан назоратни амалга оширувчи шахсларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқини келишилган ҳолда амалга ошириш; банк бошқаруви органи аъзоларининг ёки банк устидан назоратни амалга оширувчи шахсларнинг келишилган ҳолда фаолият кўрсатиши; банк бошқаруви ёки кузатув кенгаши, шунингдек банк исломий молия кенгаши аъзоларининг номзодларнинг ёхуд банк устидан назоратни амалга оширувчи шахсларнинг кўпчилиги номзодини кўрсатиш ҳуқуқини амалга ошириш. Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган хабарнома келишув имзоланган санадан эътиборан беш иш куни ичида ёки унинг мавжудлигини ошкор этувчи ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан дарҳол Марказий банкка келишув тарафлари ёки банкнинг бошқарув органлари томонидан юборилиши керак. Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор акциядорнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини баҳолашга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида шундай ҳолатлар вужудга келган кундан эътиборан беш иш куни ичида Марказий банкни хабардор қилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.