«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

10-modda. Банкларнинг уюшмалари

(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Банклар, агар қонунчиликнинг талабларига зид келмаса, ўзининг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар ва бошқа бирлашмалар тузиши мумкин. Банкларнинг уюшмалари ахборот алмашиш ва банк фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалаларни биргаликда ҳал қилишга доир ташкилотларни ташкил этиши мумкин. Банкларнинг уюшмалари ваколатли давлат органи томонидан рўйхатга олинганидан ёки тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банкни бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор этади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.