«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun

9-modda. Ишга жойлашиш ҳуқуқи

Меҳнаткашлар корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, якка деҳқончилик (фермер) хўжаликларига, бошқа иш берувчиларга бевосита мурожаат қилиш ёки иш билан таъминлаш давлат хизматларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Ишга қабул этиш тўғрисидаги қарор корхона, муассаса, ташкилот (бошқа иш берувчи) билан иш қидираётган одам ўртасидаги ўзаро келишув асосида қабул қилинади. Ишга жойлашиш чоғида шартномаларни (контрактлар, битимларни) тузиш тартиби ва шартлари амалдаги қонунлар билан тартибга солинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.