1. Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун меҳнат биржаси томонидан таклиф қилинган, уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, сиҳат-саломатлигини, меҳнат стажини ва олдинги касби бўйича тажрибасини, янги иш жойига транспортда қатнашига ҳисобга олувчи иш мақбул келадиган иш ҳисобланади.
2. 29-модданинг 2-бандида кўзда тутилган ишсизликнинг дастлабки даври тугаганидан сўнг касбига (ихтисосига) мос иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, одамнинг қобилиятини, кучини, олдинги тажрибасини ва унга қулай бўлган таълим воситаларини ҳисобга олиб, касбини (ихтисосини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш ҳисобланиши мумкин.
3. Биринчи марта иш қидираётган, касби (ихтисоси) бўлмаган шахслар учун олдиндан касб тайёргарлигини талаб қилувчи иш, бундай ишни таклиф этиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, фуқароларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга оладиган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг талабларига мос келадиган ҳақ тўланадиган бошқа иш (шу жумладан вақтинчалик иш) мақбул келадиган иш ҳисобланиши мумкин.
4. Агар иш:
уй-жой ва ўзга яшаш шароитлари ходим иш билан таъминлаш давлат хизматига мурожаат қилишидан олдинги шароитга нисбатан унча қулай бўлмаган жойдан берилса;
доимий истиқомат жойидан анча узоқ бўлса;
иш ҳақи ва бошқа меҳнат шароитлари шу мутахассислик (касб) учун бу жойдаги ўртача даражадан паст бўлса;
иш узрли сабаблар билан, жумладан меҳнаткашнинг шахсий ёки оилавий аҳволига асосланган ҳолда рад этилган бўлса, бундай иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
4-modda. Мақбул келадиган иш
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 854-ХII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 238-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.