1. Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мулкчилик ва хўжалик юритишнинг шаклларидан қатъи назар, иш билан таъминлашга доир давлат сиёсатини:
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунларига мувофиқ меҳнат муносабатларини тартибга солувчи шартномалар (битимлар) шартларини бажариш;
ишчиларга касб тайёргарлиги, қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;
аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига молиявий ажратмалар ўтказиш;
халқ депутатлари маҳаллий Советлари белгилаган миқдордаги шахсларни ишга жойлаштириш;
бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) борлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақидаги ахборотни ишдан бўшатиш асосларини, ишдан бўшатиш дахл қилиши мумкин бўлган фуқаролар сони ва тоифасини ва ишдан бўшатиш қайси муддатда амалга оширилишини кўрсатиб олдиндан (камида 3 ой олдин) тақдим этиш йўли билан амалга оширишга кўмаклашадилар
Бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) ҳақидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаган ва бундай жойлар (лавозимлар)нинг мавжудлигини яширишда айбдор бўлган ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига пул ажратишдан бўйин товлаётган мансабдор шахсларга иш билан таъминлаш давлат хизмати томонидан маъмурий тартибда уч ойлик мансаб маошигача бўлган миқдорда жарима солинади.
Маҳаллий ҳокимият идоралари ходимларни оммавий бўшатиш тўғрисидаги қарорни олти ой муддатга тўхтатиб қўйишлари мумкин, бунда улар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ана шу кечиктириш туфайли кўрган зарарларни қисман ёки батамом қоплайдилар.
2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун ихтисослаштирилган иш жойлари барпо этишлари шарт. Ушбу талаб бажарилмаган тақдирда ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун ишга жойлаштириш давлат хизмати томонидан корхона, муассаса ва ташкилотлардан улардаги ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида жарима ундирилади. Ўзлари аввал буюртма берган олий, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртларини битирганларни, шунингдек қайта тайёргарлик қўриш учун юборилганларни ишга қабул қилишдан бош тортганликлари учун ҳам корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан худди шунча миқдорда жарима ундирилади. Ундирилган маблағлар иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини тўлдиришга ўтказилади.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг миқдорини халқ депутатлари маҳаллий Советлари ишловчилар умумий сонининг камида етти фоизи (шу жумладан ногиронлар учун камида уч фоизи) миқдорида белгилайдилар.
Иш берувчиларнинг аҳолининг рақобатга қобилиятсиз тоифалари учун белгиланган энг кам миқдордан ортиқча иш жойларини ташкил этишга, шунингдек ана шундай шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қилган сарф-харажатлари халқ депутатлари маҳаллий Советларининг маблағлари, шунингдек иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан қопланиши мумкин.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож кишилар учун ташкил этилган иш жойлари халқ депутатлари маҳаллий Советлари, касаба уюшмалари ва иш билан таъминлаш давлат хизматининг идоралари билан келишган ҳолдагина қисқартирилади ёки тугатилади.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
21-modda. Корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг иш билан таъминлашга доир давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этиши
(21-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 854-ХII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 238-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.