1. Аҳолини иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш ва фуқароларга тегишли кафолатлар таъминлаб бериш учун аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизмати ташкил этилади. Аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизматини ташкил этиш ва унинг иш тартиби республика қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Иш билан таъминлаш давлат хизматларига пул ажратиш аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизматлари корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ва бошқа иш берувчиларга кўрсатадиган хизматлар, шунингдек меҳнат бозорининг аҳволи тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш бепул амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг таркибида меҳнат қилиш ва иш билан таъминлашга доир қонунлар мулкчилик шакли ва хўжалик юритишнинг шаклларидан қатъи назар, давлат ва жамоат идоралари, иш берувчилар томонидан қандай бажарилаётганини назорат қилувчи инспекция тузилади.
4. Чет элларда фуқароларни, шунингдек чет элларда ишлаш юзасидан хусусий меҳнат битимларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистонга ишга келган чет эл фуқароларини ишга ёллаш ва ишга жойлаштириш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолият кўрсатишига, кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатувчи юридик шахсларнинг фаолият кўрсатишига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги берадиган лицензияга биноан рухсат этилади.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
19-modda. Иш билан таъминлаш давлат хизматлари
(19-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 854-ХII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 238-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.