Автомобиль транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш сертификатлаш, лицензиялаш, солиқ солиш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташишлар учун тарифларни шакллантириш, ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш йўли билан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади.
Автомобиль транспортининг давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси автомобиль транспортини бошқариш бўйича ваколат берган давлат органи томонидан амалга оширилади.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ташувчиларнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳамда ушбу ташувчиларнинг ходимларини бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмас, бундан табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келган, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун
9-modda. Автомобиль транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1129-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 03/26/1129/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.