Автомобилда ташишлар шаҳардаги, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро ташишга бўлинади.
Шаҳардаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасида амалга ошириладиган ташишлар киради.
Шаҳар атрофидаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километргача ташқарида амалга ошириладиган ташишлар киради.
Шаҳарлараро ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километрдан ошиқ масофада амалга ошириладиган ташишлар, шунингдек йўналиш масофасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг икки ёки ундан ортиқ вилояти ҳудудида амалга ошириладиган ташишлар киради.
Халқаро ташишлар жумласига йўналиш масофасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисидан амалга ошириладиган ташишлар киради.
lex.uz’dagi asl matn«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун
7-modda. Автомобилда ташиш турлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.