«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун

29-modda. Автомобиль транспортида хавфсизлик ва экология нормаларини таъминлаш

(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ташувчи йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ҳаракат хавфсизлигини ҳамда атроф муҳит муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт. Автотранспорт корхоналари, автовокзаллар, автобекатларнинг транспорт воситалари ҳаракати ва юк ортиш-тушириш ишлари амалга ошириладиган ҳудудлари ўта хавфли тегралар ҳисобланади. Ўта хавфли теграларда бўлиш ва унда ишларни амалга ошириш қоидалари қонунчилик билан белгиланади. Заҳарловчи, портловчи, алангаланувчи, радиоактив, заҳарли ва бошқа хавфли юклар фақат бундай юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ташилиши лозим. Мижоз ва ташувчи уларнинг бехатар ташилиши, ортилиши ва тушириб олинишини таъминлашлари шарт. Хавфли юкларни қўриқлаш ва кузатиб бориш юкни жўнатувчилар ёки олувчилар томонидан бутун йўл давомида таъминланади. Хавфли юклар рўйхати ва уларни ташиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.