Йўловчиларни ташиш учун автотранспорт воситасини жўнатиш кечиктирилган ёки у белгиланган манзилга кечикиб келган тақдирда (шаҳар ва шаҳар атрофида ташишлар бундан мустасно), ташувчи, агар кечиктириш ёки кеч етиб бориш ташувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли юз берганлигини исботлай олмаса, йўловчига жарима тариқасида неустойка тўлайди. Жарима миқдори ва уни тўлаш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
Йўловчига жарима тўлаш ташувчини автотранспорт воситаси кечиктирилиши ёки кеч етиб бориши туфайли йўловчи кўрган зарарни унга тўлашдан озод этмайди.
Автотранспорт воситаси кечиктирилганлиги сабабли йўловчи унда жўнашдан воз кечган тақдирда, ташувчи йўловчига кира ҳақини ва у қилган бошқа харажатларни қайтариши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун
25-modda. Йўловчини жўнатиб юбориш кечиктирилгани учун ташувчининг жавобгарлиги
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.