Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

Q4-band. Q4-банд

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқсин ва янги таҳрирда тасдиқласин; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда, «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотлар тизими ҳамда марказий маълумотлар базаси билан, маълумотлардан фойдаланиш имконияти тоифаларини сақлаган ҳолда, автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларини ҳисобга олиш реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотни босқичма-босқич интеграциялаштиришнинг янада оширилишини таъминласин; ЙҲХХ ва ҳудудий бошқармаларни икки ой муддатда, автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкалари бўйича аукционга қўйилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўғрисидаги маълумотларни ёритиш учун катта форматдаги интерактив экранлар билан жиҳозласин; ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармаси ҳисобидан амалга оширсин; Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда, мазкур қарорнинг талабларини автомототранспорт воситалари эгалари ва аҳолига, улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борган ҳолда, шу жумладан телерадиоканалларда видеоролик ҳамда ҳаракатланувчи сатрларни ташкил этиш йўли билан етказсин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.