Мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек, мулкдор — юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда, автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг белгиланган намунадаги аризаси;
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.
Қуйидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади:
мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, мулкдор — юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки номланиши ўзгарганлиги;
рўйхат ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг хизматлари учун белгиланган миқдордаги тўловларни тўлаганлиги.
Юридик шахснинг номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли, жисмоний шахснинг, шунингдек, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказишда, автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар композит тарзда юборилиши мумкин.
Бунда қайта рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган тартибда аниқланади.
Мулкдор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек мулкдор — юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома эса автомототранспорт воситаси эгаси ҳақида янги маълумотларни кўрсатган ҳолда алмаштирилади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
51-band. 6-боб. Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш — 51-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.