Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

5-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 5-банд

ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида қуйидаги транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмайди: ёпиқ жойларда ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган умумий йўлларда фойдаланишга мўлжалланмаган технологик транспорт воситалари (трактор, трактор тиркамалари, қурилиш-йўл ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари); трамвай ва троллейбуслар; Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига тегишли бўлган ҳарбий транспорт воситалари; ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно); энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см³ гача бўлган ички ёнув двигателига эга ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган транспорт воситалари тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.