Давлат рўйхатидан (вақтинчалик рўйхатдан) ўтказиш учун тақдим этилган автомототранспорт воситаларининг ҳужжатлари ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида уларнинг асли эканлигига ёки улардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирса ёхуд бошқа аниқлик киритилиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, лекин шу билан бирга мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишга рад қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, олти ойдан ошмаган муддатга вақтинчалик рўйхатга олинади.
Кўрсатилган автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 16, 34 ёки 36-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати давомида ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорликда тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширади. Шубҳалар тасдиқланганда ва рўйхатдан ўтказиш учун асослар пайдо бўлганда ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари аввалги эгасига автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлигини тиклаб бериб, автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлигини бекор қилади ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа чораларни кўради. ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг шубҳалари тасдиқланмаганда ёки автомототранспорт воситасининг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганда, у автомототранспорт воситаси эгасининг ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказишдаги ҳаракатлари учун ундириладиган тўловисиз умумий асосларга кўра рўйхатдан ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
42-band. 4-боб. Автомотранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш — 42-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.