ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида қуйидаги транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилади:
двигателининг иш ҳажми 50 см³ ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган автотранспорт воситалари, шунингдек, электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган транспорт воситалари — автомобиль, электромобиллар ва гибрид автомобиллар сифатида;
двигателининг иш ҳажми 50 см³ ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли мотоцикллар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари — мотоцикл сифатида;
электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёхуд уч (тўрт) ғилдиракли электромотоцикллар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари — электромотоцикл сифатида;
двигателининг иш ҳажми 25 см³ ва ундан ортиқ, лекин 50 см³дан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли мопедлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари — мопед сифатида;
электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, бироқ 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли скутерлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари — скутер сифатида;
конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари;
тиркама ва ярим тиркамалар.
«антиквар» транспорт воситалари.
Автомототранспорт воситаларининг тузилмаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёр талабларига мос келиши керак.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
4-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 4-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.