Дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаси сотиб олинганда, шу жумладан, «TRADE-IN» ва «TRADE-UP» дастурлари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун дистрибютор ёки дилер ташкилоти вакили ҳудудий ДЙҲХХ органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
дистрибютор ёки дилер ташкилотининг аризаси;
дистрибютор ёки дилер ташкилоти вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган дистрибютор ёки дилер ташкилоти вакилининг ишончномаси;
дистрибютор ёки дилер ташкилоти билан автомототранспорт воситасининг эгаси ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси;
автомототранспорт воситасининг РЎДРБ ва рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси.
Дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан сотиб олинган илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасини, шу жумладан, «TRADE-IN» ва «TRADE-UP» дастурлари бўйича дистрибютор ва дилер ташкилоти томонидан ДЙҲХХ органларида вақтинча рўйхатдан ўтказишда маълумотнома берилади (вақтинча рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситасига РЎДРБ ва рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилмайди).
Мазкур маълумотнома автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди (дистрибютор ёки дилер ташкилотининг жойлашган манзилига ёки автомототранспорт воситасини сақлаш жойига етиб олиш бундан мустасно).
Дистрибютор ва дилер ташкилотлари томонидан илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаларини сотиб олганлик учун, шу жумладан, «TRADE-IN» ва «TRADE-UP» дастурлари бўйича уларни ДЙҲХХ органларида вақтинча рўйхатдан ўтказиш вақтида йиғим тўланмайди.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
36¹-band. 4-боб. Автомотранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш — 36¹-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.