Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

33-band. 4-боб. Автомотранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш — 33-банд

Автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш божхона режимига олиб келинган автомототранспорт воситалари давлат божхона хизмати органлари томонидан расмийлаштирилганда; б) автомототранспорт воситаси тажриба намуналари синовларидан ўтказилганда; в) автомототранспорт воситасининг лизинг (сублизинг) шартномасига асосан автомототранспорт воситаси лизингга (сублизингга) берилганда; в¹) дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан, шу жумладан, «TRADE-IN» ва «TRADE-UP» дастурлари бўйича илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаси сотиб олинганда; г) автомототранспорт ҳужжатларининг қонунийлигига шубҳа ёки бошқа аниқлик киритилиши талаб этилаётган ҳолат пайдо бўлганда; д) автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турган) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, автомототранспорт воситасининг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартириш талаб этилганда; е) автомототранспорт воситаси билан эгасининг яшаш (турган) жойи олти ойдан кўп бўлган муддатга вақтинчалик ўзгарганда, шунингдек нотариус томонидан тасдиқланган шартнома, ишончнома бўйича вақтинчалик ўтказилиши билан боғлиқ ҳолда автомототранспорт воситаси у рўйхатдан ўтган ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари ташқарисига чиқиб кетганда.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.