РЎДРБ:
автотранспорт воситаларининг олд ва орқа қисмларида мустаҳкамлаш учун бир жуфт РЎДРБ;
мототранспорт воситалари ҳамда тиркама ва ярим тиркамаларнинг орқа қисмига жойлаштириш учун бир дона РЎДРБ берилади.
РЎДРБ ЯААТ «Давлат рақами белгилари» модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш орқали берилади, ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган РЎДРБ бундан мустасно;
ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ жисмоний ва юридик шахсларнинг тўғридан-тўғри электрон мурожаатига асосан тақдим этилади;
юридик шахсларга, давлат ташкилотлари ва устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улуши бўлган юридик шахслардан ташқари — I, IA ёки IЕ, IAЕ типли РЎДРБ;
жисмоний шахсларга — III, IIIA ёки IIIЕ, IIIАЕ типли РЎДРБ.
Бунда:
умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган, юридик шахсларга тегишли юк автомобилларига I, IA ёки IE, IAE типли, жисмоний шахсларга тегишли юк автомобилларига III, IIIA ёки IIIE, IIIAE типли «YUK» серияли РЎДРБ;
конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган юридик шахсларга тегишли махсус транспорт воситаларига I, IA ёки IE, IAE типли, жисмоний шахсларга тегишли махсус транспорт воситаларига III, IIIA ёки IIIE, IIIAE типли, «KON» серияли РЎДРБ;
юридик шахсларга тегишли «антиквар» автомобилларга I, IA ёки IE, IAE типли, жисмоний шахсларга тегишли «антиквар» автомобилларга III, IIIA ёки IIIE, IIIAE типли, «ANT» серияли РЎДРБ;
юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга I, IA ёки IE, IAE типли, «ТТТ» серияли РЎДРБ берилади.
Автотранспорт воситаларининг сонидан келиб чиққан ҳолда юқоридаги серияли РЎДРБларининг охирги ҳарфлари ўрнига бошқа ҳарфлар қўлланилиши мумкин;
Илгари фойдаланишда бўлган барча тоифалардаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари автомототранспорт воситаси қайта давлат рўйхатидан ўтказилганда, ушбу транспорт воситаси эгасининг хоҳишига кўра ҳамда ягона оширилган тўловнинг 50 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилган тақдирда унинг эгасининг номида қолдирилиши ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа шахс номига ўтказилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
26-band. 3-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш — 26-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.