Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

11⁷-band. 1¹-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилиш тартиби — 11⁷-банд

ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни ЯИДХП орқали юборилган мурожаатдаги маълумотлар билан солиштиради, шунингдек, автомототранспорт воситасини, унинг типи, маркаси, модель ва модификацияси, РЎДРБ, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамлари, тўлиқ вазни, юксиз вазни, ўриндиқлар сони тўғрисидаги маълумотлари асосида техник кўрикдан ўтказади. Бунда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимлар талаб қилинмайди ва ушбу ҳужжатлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан юклаб олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.