Адвокат касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
тегишли масалаларни ҳал этишга ваколатли бўлган барча органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг топшириғига мувофиқ уларнинг манфаатларини ифода этиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни ўтказиш ва ишни судда кўриб чиқиш чоғида ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқаётган органларда ва бошқа ваколатли органларда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек албатта баҳоланиши лозим бўлган далилларни тўплаш ва тақдим этиш;
юридик ёрдам кўрсатилиши муносабати билан адвокат томонидан сўралган ҳужжатларни ёки уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини қонунчиликда белгиланган тартибда бериши шарт бўлган давлат органлари ва бошқа органлардан, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ҳамда бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумотнома-маслаҳатларини ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) розилиги билан сўраш ва олиш;
ишга тааллуқли ахборотдан хабардор бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ва уларнинг розилиги билан ёзма тушунтириш олиш;
тўпланган материалларни ўз ишонч билдирувчи шахсининг (ҳимоя остидаги шахснинг) иши юзасидан иш юритаётган судларга ва бошқа давлат органларига тақдим этиш;
адвокат юридик ёрдам кўрсатаётган ишдаги зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш, бунда давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборотни ошкор қилмаслик;
ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан махфийлик таъминланадиган шароитларда (шу жумладан уни қамоқда сақлаб туриш даврида) учрашувларнинг сони, давомийлиги чекланмаган ҳолда ҳамда ишни юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз холи учрашиш;
мансабдор шахсларга илтимосномалар билдириш ва шикоятлар бериш ҳамда улардан ёзма шаклда асослантирилган жавоблар олиш;
ўзининг касбга оид мулкий жавобгарлик хавфини суғурта қилиш;
иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш;
экспертиза хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳаракатларни бажариш.
Адвокат ёрдамчига ва стажёрга эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Advokatura to'g'risida»gi qonun
6-modda. Адвокатнинг ҳуқуқлари
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.